Himoyalangan:

Posted on September 3, 2010 in Тадбирлар by Mukaddas Beknazarova

Ushbu maqola sirli so’z bilan himoyalangan. Iltimos, ko‘rish uchun sirli so’zni kiriting:


Ўзгача ғайрат ва ўзгача шижоат

Posted on May 18, 2010 in Ma'naviyat haqida,Фотогалерея by Mukaddas Beknazarova

 

          Ушбу ўқув йилининг бундай номланиши Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 40-сон ўрта умумтаълим мактаб жамоасигаям ўзгача ғайрат, шижоат бағишлади десам муболаға бўлмайди. Мактабда ҳозирги кунда 30 та синфда 869 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, уларга 73 та педагог  ходимлар ишлаб, дарс берадилар. Улардан 67 нафари олий маълумотли, 3 нафари тўлиқсиз олий, 10 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлган педагог кадрлардир. Мактабда ўқитувчиларнинг 7 таси олий тоифали, 30 таси 1-тоифали, 23 таси II-тоифали ва 20 таси мутахассис кадрлардир. Мактабимиз тумандаги таянч мактабларидан бири. 7-синф ўқувчиси Саъдуллаева Шаҳнозанинг 2009 йил ноябрь ойида “Юлдузлар” номли шеърий китоби чоп этилди. Шаҳноза “Янги авлод-2009”, “Зулфия қизлари”  кўрик танловларининг туман ғолиби, вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ҳакамлар назарига тушди. Мактабда “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзоси. Тўгарак раҳбари Дилором Якубова. Маҳаллада “Бадиий гимнастика” тўгараги аъзоси, тўгарак раҳбари Матякубова Маъмура. Шаҳнозанинг устози Амударё туман хотин-қизлар Кенгаши раиси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист  Робия Йўлдошева – Шаҳнозанинг шеърий машқлари билан танишар экан, бу қизалоқнинг бир куни келиб ўз услубига эга шоира бўлиб танилишини , бу ўйчан, ниҳоятда хаёлпараст ширин қизалоқнинг ўзига хос иқтидори борлиги, улғайиб, адабиёт майдонида ўз ўрнини топа олишига ишониб, умид қилганидан, унинг интилишларига дилда ҳаваси борлигидан унга катта умидлар боғлагиси келганини ҳис қилганини эътироф этади. Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Хонимжон Ражапова Шаҳнозанинг шеърларига тақриз ёздилар: “Шаҳноза интилувчан, тиришқоқ қиз, машқлари тақлиддан холи бўлмаса-да, ўзига хос фикри, чиройли ташбеҳлари, мавзу танлаш қобилияти билан бир куни етук шоира бўлиб етишишига умид уйғотади.”ЎзР Президентининг 21.05.2004 йилдаги ПФ-3431-сонли Фармони ХТВнинг 24.05.2004 йилги ҳайъат мажлиси қарорига мувофик мактабнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш мақсадида 2007-2008 ўқув йилида маҳаллий бюджет ҳисобидан 46232000 сўм маблағ ажратилиб, мактаб томининг 4/3 қисми шифер қилинди.Ота-оналар ва мактаб ўқитувчиларининг ҳомийлигида 2 та синф хонаси пол қилинди, синф хоналари ва мактаб косметик таъмирдан чиқарилди. 2007 йилнинг  сўнгги чорагида мактабга янги русумдаги ўқув компьютер жамланмаси келтирилди. 2009 йилдан бошлаб мактабда ZiyoNet , eduportal  саҳифаларидан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Салом мактаб!

Posted on May 11, 2010 in дустлар хакида,Новости by Mukaddas Beknazarova

 Амударё туман халк таълимига қарашли 40-сонли умумтаълим мактаби   1984 йилда фойдаланишга топширилган.

            Мактабнинг умумий ер майдони 5,7 га бўлиб, шундан мактаб биноси 0,25 га майдонни эгаллаган, мактаб спорт ядроси 0,15 га га тенг, мактабнинг қўшимча иморатлари (қозонхона, ҳожатхона, устахона ва б.) 0,06 га майдонни эгаллайди. Мактабнинг экин майдони 2 га га тенг. Мактабнинг экин майдончасида ҳозирги кунда 1400 дона дарахтлар экилган бўлиб, шундан 800 донаси ҳар хил манзарали дарахтлар, 300 донаси эса мевали дарахтлар ҳисобланади. Мактабнинг олд кисмидаги 0,1 га ерга эса гуллар экилган.

            Мактабда ҳозирги кунда 1-9 синфлар сони 30 та. Уларда 860 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмокда. Таълим-тарбия ишлари билан 73 нафар малакали ўқитувчилар шуғулланишмоқда. Уларнинг 62 нафари олий маълумотли ва 9 нафари ўрта-махсус ҳамда 2 нафари тўлиқсиз олий маълумотга эга мутахассислар ҳисобланади.          

Маънавиятни юксалтирсак, кучли мадад топамиз.

Posted on May 11, 2010 in Ma'naviyat haqida by Mukaddas Beknazarova

            XXI аср инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган ривожланиш асри бўлди, десак адашмаймиз. инсон ақли ва тафаккурининг улкан имкониятлари илм ва техника тараққиётининг ютуқлари мисолида намоён бўлмоқда. Айниқса, ахборот-коммуникацион технологиялар, интернет тармоқлари ривожи ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда ва дунё ривожига ўз таъсирини тобора кенг ўтказмоқда. Дунё мафкуравий ва геосиёсий майдонларида гоҳида ошкора, гоҳида зимдан кучайиб бораётган ғаразли мақсадлар кўзланган, айниқса, инсон онги ва қалбини забт этишга қаратилган курашлар мисолида мустақил давлатимиз келажаги, халқимиз, айниқса, ёш авлодимиз маънавий олами учун хавф-хатарлар кўзга ташланмоқда.  Эзгу ва олийжаноб мақсадларимизга ёт бўлган ғоялар, қарашлар сунъий “қадрият” ва “анъана”ларни турли йўллар билан жорий этишга уринишлари бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдид кўринишларини бугунги кунга қадар ҳар қадамда учратиш мумкин , бундай шароитда юксак маънавиятгина ўсиб келаётган ёш авлодни геосиёсий ва мафкуравий зиддиятларнинг салбий таъсиридан хавф-хатар ва  тахдидлардан муносиб химоя қилиш имконини беради. Ўзбекистондаги изчил маънавий янгиланиш жараёнлари бугунги кун воқелиги ва талаблари, мазкур масалада давлат ва ҳукумат томонидан халқ таълими тизимига қўйилаётган устувор вазифаларга мос ҳолда таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни ҳар томонлама такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида 2009-2010 ўқув йили “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ўқув йили” деб белгиланди.     

             Ушбу йилнинг бундай номланиши биз ўқитувчи ва мураббийларга юртбошимизнинг эътирофи “… маънавиятни йўқотсак, ўзимиз ва ўзлигимизни йўқотамиз. Маънавиятни  юксалтирсак, ўз мурод-мақсадимизга етишда кучли мадад топамиз” дея олий мақсадлар сари интилишга ундамоқда.      

            Асосий эътиборни таълим муассасалари тизимидаги маънавий-маърифий ишлар жараёнигагина эмас, балки унинг пировард натижалари ва самарасига қаратилишига эришиш лозим.  

            Мустақиллик йилларида эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқариш борасида улкан ишлар кўзни қувонтирар даражада амалга оширилмоқда,  бола тарбияси, билим олиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бунинг исботи туманимизда қад кўтарган Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, таълим муассасалари фикримизнинг яққол далилидир.         

                 Президентимиз таъкидлаганидек, ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, бундай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ишларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту-саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир.       

              Ана шундай дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялашдек маъсулият биз устозлар – эзгулик улашувчи инсонлар зиммасида турибди. Бу маъсулиятни оқлаш эса чўғ, шижоат, ғайрат ва меҳр-муҳаббатга боғлиқдир.          

            Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобини қайта-қайта мутоала қилар эканмиз, ёруғ оламда, айниқса, бугунги глобаллашув жараёнларида, тез ўзгараётган дунёда инсоннинг инсон сифатида яшаши учун юксак маънавиятнинг нечоғлик муҳим ҳаётий қадрият эканлигини чуқур англаб етмоқдамиз.

         

Мактаб жамоасининг сўнгги уч йил мобайнидаги ютуқлари.

Posted on March 27, 2010 in Новости by Mukaddas Beknazarova
             «Умид ниҳоллари»  спорт мусобақасининг 12 та тури бўйича  мактабда 

имконияти бўлмаган  сузиш, катта теннис бўлмаганлиги сабабли бадиий

гимнастика турларидан ташқари 3 та босқичда 7 та тури

 узликсиз равишда ўтказилиши таъминланиб келмокда. 2010 йилда

“Умид нихоллари” мусобакасида 

шахмат буйича 9-синф укувчилари Худойберганова Кумушой ва

Рахимов Илхомжон, 5-синф укувчиси

Рахимов Азимжон Коракалпогистон Республикаси боскичида

1-урин сохиблари булишди.  «Ўзбекистон

ватаним маним», «Сиз қонунни биласизми?», «Қўшиклар байрами»,

«Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя килиш»

 «Ранг-баранг олам», «Иқтидорли болалар», «Зулфия қизлари»,

«Йил ўқитувчиси» ва «Йил мактаби» каби

кўрик танловларида қатнашиб келмоқда. «Йилнинг энг яхши фан

ўқитувчиси» кўрик танловида мактабнинг

тарих фани ўқитувчиси  Эшчанова Хўшрой, математика фани

ўқитувчиси Рахимова Муҳаббат, рус тили ва

адабиёти фани ўқитувчиси Саъдуллаева Нигора, мусиқа фани

ўқитувчиси Худайбергенов Гулмирзалар

2006 йилда Қорақалпоғистон Республикаси босқичида II ва III

ўринларни эгалладилар. 2007 йилда эса ушбу

 кўрик танловда мактабнинг чизмачилик фани ўқитувчиси Собирова

 Гулшод Қорақалпоғистон Республикасида

 III ўринни эгаллади. 2007 йилда мактаб ўқувчилари “Ўйла, изла,

топ” телеўйинда Ўзбекистон Республикасида

 II ўринни эгаллади. Шу йили “Зарб” кўрик танловида Ўзбекистон

Республикасида фахрли I ўринни эгалладилар.

”Ранглар жилоси” кўрик танловида мактабнинг 7 синф ўқувчиси Р.

Гулмирзаев Қорақалпоғистон Республикаси

босқичида II ўринни эгаллади. “Янги авлод” кўрик танловида

6 синф ўқувчиси Рахимбергенов Тимур

Қорақалпоғистон Республикасида I ўринни эгаллади. 2009 йилда 

“Янги авлод” кўрик танловида 7-синф

ўқувчилари Рахимбергенов Тимур, Холмирзаев Азизбеклар вилоят

босқичида  I ўринни, Ўзбекистон

Республикасида I ўринни эгалладилар. 7-синф ўқувчиси Саъдуллаева

Шоҳнозанинг “Юлдузлар” шеърий

тўплами нашрдан чиқди, у шу билан биргаликда “Янги авлод-2009”,

 “Зулфияхоним қизлари-2009” кўрик-

танловларининг вилоят босқичларида муваффақиятли иштирок этди.

Мактабим 25 ёшда.

Posted on March 27, 2010 in Тадбирлар by Mukaddas Beknazarova

Коракалпогистон Республикаси Амударё тумани Халк таълими бўлимига қарашли 40-сон ўрта мактаби 1984 йилда ташкил топган булиб, 2009 йилда 25 ёшга тулди.

2009 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тадбирга шу мактабда 25 йил мобайнида ишлаб кетган фахрийлар хам таклиф қилинди.Мактаб ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.Мактабнинг бу кунги қувончига шерик бўлиш учун Туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ходимлари, “Маҳалла” жамғармаси, “Дўстлик”МФЙ дан ҳам вакиллар ташриф буюришди.